Сергели тумани ҳудудида жойлашган дўкон эшиги бузилиб, унинг ичидаги Сардор Эркиновга тегишли жами 13,2 миллион сўмлик мол-мулк ўғирланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар органи ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни муқаддам судланган, 1988 йилда туғилган Сергей Федяев содир этганлиги аниқланди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)