Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Юрий Карелин Миробод туманида жойлашган хонадонда фоҳишахона сақлагани аниқланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
У 60 минг сўм эвазига икки шахсга жинсий алоқа учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)