Тошкент шаҳрида боғчанинг хўжалик ишлари бўйича мудираси танишига совуқ қурол билан таҳдид қилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
2018 йилнинг 25 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 215-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасининг хўжалик ишлари бўйича мудираси 1984 йилда туғилган Д. Саидматова таниши, Учтепа туманида яшовчи Б. Искандаровнинг қорнига пичоқ уриб, жароҳат етказди.
Бунга иш жойидаги ўзаро жанжал сабаб бўлгани билдирилмоқда.
Б.Искандаров касалхонага ётқизилди, Д.Саидматова эса қўлга олинди.
Изоҳ (0)