Саудия Арабистонида юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна беш киши, жумладан, икки бола тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Жазан маъмурий округида юз берган. Khaleej Times нашри маълумотларига кўра, тўй маросимига йўл олган оила аъзоларини олиб кетаётган автомобиль юк машинасига бориб урилган.
Аниқлик киритишларича, ҳодиса оқибатида етти аёл ҳалок бўлган. Беш жабрланувчи яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Изоҳ (0)