Афғонистон пойтахти Кобулда 27 январь куни содир этилган теракт оқибатида 95 киши ҳалок бўлди, яна 163 киши турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, ичига террорчи-худкуш ичига портловчи ускуна ўрнатилган автомобилни Афғонистон пойтахтидаги ҳукумат даҳаси яқинида портлатиб юборган.
Портлаш Хавфсизлик бўйича миллий дирексия биноси ва Ҳиндистон элчихонаси яқинида юз бергани айтилмоқда.
Ушбу теракт учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олган. Полиция ушбу терактга алоқадорликда гумон қилиб тўрт кишини қўлга олган.
Изоҳ (0)