Саудия Арабистони қироллик оиласи аъзолари ва юқори мартабали шахсларининг бир қисми компенсация тўлаганидан сўнг озодликка чиқарилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Озод этилганлар орасида MBC телетармоғи раҳбари Валид ал-Иброҳим ва қироллик судининг собиқ раиси Халид ал-Тувайжири ҳам бор. Улар ҳибсдан озодликка чиқиш учун ката маблағ сарфлагани аниқ, бироқ аниқ сумма қанчалиги ошкор этилмаяпти.
Ҳибсга олинганлар Ар-Риёд шаҳридаги Ritz Carlton меҳмонхонасида яшамоқда. Шу сабабли меҳмонхона бошқа мижозлар учун 14 февралгача ёпилган.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида 200 дан ортиқ шаҳзода, сиёсатчи ва бизнесменлар коррупцияга алоқадор ишлар юзасидан ҳибсга олинган эди. Ўтган вақт ичида уларнинг бир қисми миллиардлаб доллар компенсация тўлаб, озодликка чиқди. Саудия Арабистони бюджетига мазкур компенсация тўловларидан юз миллиард доллардан кўпроқ маблағ тушган.
Изоҳ (0)