Канада полицияси Twitter орқали мамлакат бош вазири Жастин Трюдо ва Альберта провинцияси раҳбари Рейчел Нотлига таҳдид қилган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
CBC телеканалига кўра, Альбертада яшовчи Orion Ратли 19 январда қўлга олинган, кейинчалик унга нисбатан ижтимоий тармоқлар орқали таҳдидлар тарқатишда айблов эълон қилинган.
Ратли бош вазир Трюдо ва Альберта раҳбари Нотли билан алоқа боғламаслик, шунингдек, ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслик шарти билан судгача озодликка қўйиб юборилган.
Мазкур иш бўйича суд муҳокамаси 8 февралга белгиланган. Суд Ледак шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)