АҚШнинг Нью-Йорк, Нью-Жерси ва Коннектикут штатлари губернаторлари солиқ ислоҳоти ташаббусини илгари сургани учун президент Трамп маъмуриятини судга бериш ниятида. Бу ҳақда Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомонинг расмий сайтида жойлаштирилган баёнотда маълум қилинган, дея хабар беради «ТАСС».
Баёнотга кўра, мазкур штатларнинг аҳолиси солиқ қонунчилиги ўзгарганидан сўнг қатор солиқ имтиёзлари ва аввал тўланган солиқларни қисман қайтариш имкониятидан маҳрум бўлади.
Жумладан, Нью-Йорк штатида яшовчилар якунда 14 миллиард доллар йўқотади.
Губернаторлар солиқ ислоҳотига қарши штатлар коалицияни тузмоқчи. Трамп маъмуриятига қарши даъво бир неча ҳафта давомида киритилиши мумкин, бироқ даъво қайси судга берилиши ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)