Германиянинг Бохум шаҳри марказидан 500 килограммли бомба аниқлангани сабабли 10 мингдан 12 минг кишигача эвакуация қилинди. Бу ҳақда шаҳар расмийлари маълум қилди, дея хабар беради «Известия».
Кишилардан нафақат портловчи қурилма топилган ҳудуддаги кўчалар, балки иншоотлар, жумладан, маъмурий бинолар ва шаҳарнинг тарихий ратушасини ҳам тарк этиш сўралди.
Бомба полициячилар томонидан кўчадан топилгани, мутахассислар уни назорат остида портлатишга улгургани билдирилмоқда.
Операцияга хавфсизлик хизматларининг 250 нафардан ортиқ ходими жалб этилди.
Изоҳ (0)