АҚШ президенти Дональд Трамп Гуантанамодаги қамоқхонани сақлаб қолишга имкон берадиган фармонни имзолаш ниятида. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Politico нашрига кўра, Трамп фармонни 30 январда имзолаши мумкин. Ҳужжат собиқ президент Барак Обама томонидан 2009 йилда имзоланган ва қамоқ тез орада ёпилиши кўзда тутилган фармоннинг бир қисмини бекор қилиши билдирилмоқда.
Трамп маҳбусларнинг кўчирилиши АҚШ хавфсизлигига таҳдид солишини таъкидламоқда.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳозирда Гуантанамода 41 киши сақланмоқда.
Изоҳ (0)