Россия президенти Владимир Путин Ту-160 стратегик ракета ташувчиси базасида товушдан тез йўловчи самолётини яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
У СССР даврида шундай ҳаво кемаси — Ту-144 бўлгани, бироқ ундан қимматлиги сабабли воз кечилганини эслатди.
«Ҳозир вазият бошқача. Бу самолётдан фойдаланиши мумкин бўлган йирик компаниялар пайдо бўлган», — деди Путин.
Маълумот учун, Совет Иттифоқида Ту-144 1967—1984 йилларда ишлаб чиқарилган, жами 16 та шундай самолёт қурилганди. Ундан ташқари дунёда атиги битта — Concord товушдан тез йўловчи самолёти чиқарилган ва 2003 йилгача фойдаланишда бўлган.
Изоҳ (0)