Жанубий Кореянинг Мирянг шаҳридаги касалхонада рўй берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 нафарга етди, деб хабар беради «Интерфакс».
Шунингдек ёнғин оқибатида 70 дан ортиқ киши куйиш жароҳатини олган. Улардан ўн нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Ёнғин чиққан пайтда касалхонанинг иккита корпусида қарийб 200 киши бўлган.
Касалхона биноси пастки қаватлардан ёна бошлаган. Бу эса кишиларга бинони тарк этишга халақит берган.
Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.
Аввалроқ, ёнғин оқибатида 13 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)