Она фил боласини унга ҳамла қилган шердан қутқаргани видеога тушиб қолди. Daily Mail роликка эътибор қаратди.
Ҳодиса Кениядаги Самбуру қўриқхонасида юз берди. Видео ёввойи табиатни суратга олиш билан шуғулланувчи британиялик оператор Метт Брирли томонидан тасвирга олинди.
Видеода онасининг ортидан кетаётган кичкина филчага шер ҳужум қилмоқчи бўлгани, шу пайт унинг онаси йиртқични қувиб юборгани акс этган.
Брирлининг айтишича, она филнинг лақаби Наблус бўлиб, у 17 ёшда.
Изоҳ (0)