Intel компанияси 2018 йилнинг охиригача Spectre ва Meltdown’даги заифликлардан ҳимояланган процессорларни ишлаб чиқаради. Бу ҳақда компаниянинг бош директори Брайан Кржанич маълум қилди, деб ёзмоқда TJournal.
Кржаничнинг сўзларига кўра, заифликни бартараф этиш устида Intel’нинг «энг яхши ақллари» ишламоқда. Шунингдек, у компания муаммони ҳал қилиш устида суткада 24 соат ишлаётганини қўшимча қилган. Бош директорнинг фикрича, юзага келган вазият маҳсулотлар савдосига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Изоҳ (0)