Франциянинг Zapata компанияси ихтирочи Фрэнки Запата раҳбарлигида Zapata Ezfly номли учар сегвей намунасини тақдим этди. Сегвей Flyboard Air ховерборди асосида яратилган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Синов 2017 йилнинг октябрь ойида АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтган. Сегвейни навбат билан 10 киши синаб кўрган. Синов гуруҳидаги бир неча киши ҳарбий кийим кийган эди. Бу АҚШ мудофаа вазирлиги шахсий учар аппаратлари билан қизиқаётгани билан изоҳланган.
Яратувчиларнинг сўзларига кўра, сегвей ҳавода уч километргача кўтарила олади ва 150 км/соат тезликда ҳаракатлана олади. Қурилманинг максимал учиш вақти 10 дақиқани ташкил қилади.
Изоҳ (0)