Ўзбекистонда бугунги кунда 15 миллион интернет фойдаланувчилари бор, уларнинг 80 фоизи мобил интернетдан фойдаланади. Бу ҳақда Intarget.uz компанияси «Миллий маркетинг маркази» ассоциацияси билан ҳамкорлик доирасида тайёрлаган интернет-статистикада айтилади, деб ёзади «Mobinfo.uz».
Статистикага кўра, www.uz версияси бўйича Ўзнетдаги энг оммабоп сайтлар ўнлигида www.daryo.uz янгиликлар сайти етакчилик қилмоқда. 2018 йил 15 январь ҳолатига кўра, ушбу сайт ташрифчилари сони суткасига 330 мингтани ташкил қилган. Иккинчи ва учинчи ўринларни www.kun.uz ва www.stadion.uz эгаллади.
Ўзбекистонда мобил интернет фойдаланувчилари орасида энг оммабоп операцион тизим Android (58 фоиз) бўлди. Оммабоплик бўйича иккинчи ўринда Symbian (14 фоиз), учинчи ўринда эса iOS (10 фоиз) жойлашди.
Ўзбекистондаги мобил интернет фойдаланувчилари тутадиган телефонлар русумлари бўйича статистикага кўра эса, биринчи ўринда Samsung (42%), иккинчи ўринда «бошқа вендорлар» (19,8%), учинчи ўринда эса Nokia (16,44%) телефонлари жойлашди.
Изоҳ (0)