Бастакор Жон Уильямс 51 марта «Оскар» мукофотига номзод сифатида қўйилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Шу тариқа бастакор ўз рекордини янгилади. 85 ёшли Уильямс «Юлдузлар жанги: Сўнгги жедай» фильмидаги оригинал мусиқа учун мукофотга даъвогарлик қилмоқда.
Айни вақтда бастакорда бешта «Оскар» мукофоти бор. У мукофотларни »Жағлар», «Томдаги скрипкачи», «Ўзга сайёралик», «Шиндлер рўйхати» ва «Юлдузлар жанги: 4-эпизод — Янги умид» фильмлари учун қўлга киритган.
«Оскар»нинг мутлақ рекордчиси Уолт Дисней бўлиб, унинг номзоди 59 марта қўйилган ва 22 марта мукофотни қўлга киритган.
Изоҳ (0)