Санкт-Петербургда Россия халқ артисти Людмила Сенчина 67 ёшда вафот этди. Бу ҳақда унинг, продюсери Владимир Андреевнинг сўзларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бир ярим йил оғир касаллик билан курашган Сенчина шифохонада вафот этди.
Сенчина «Мовий олов» Янги йил дастурида ижро этган «Золушка» қўшиғи билан танилган.
Людмила Сенчина «Қуролланган ва жуда хавфли», «Ярмаркадан сўнг», «Сеҳрли қудрат» каби фильмлардаги роллар ижро этган.
Изоҳ (0)