Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 августдаги «Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ китоб муаллифларига қалам ҳақи 80 фоизга ошди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Айниқса, болаларга мўлжалланган асарлар учун қалам ҳақи 2,5 баробарга кўтарилган.
Илгари бадиий асарлар учун 5 коэффициент кўрсаткичида муаллифларга қалам ҳақи нашриётлар томонидан берилган бўлса, эндиликда коэффициент кўрсаткичи саккизга оширилди.
Изоҳ (0)