Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги танасидан 15 та игна топилган 11 ойлик гўдак ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган овозаларни рад этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Вазирлик вакилларининг «Дарё»га маълум қилишича, боланинг ҳолати чиндан ҳам оғир, бироқ шифокорлар ҳозирда унинг ҳаёти учун курашмоқда.
Мазкур ҳолат Фарғона вилояти прокуратураси назоратида, бу юзасидан махсус гуруҳ иш олиб бормоқда. «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидан келган оиланинг ягона фарзанди 9 соат давомида операция қилингани, ушбу жараёнда 11 ойлик гўдакнинг танасидан 15 та пўлат игна чиқариб олингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)