Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўз фаолиятини бошлаганидан сўнг ўтган 2 ойлик фаолияти давомида 10 дан ортиқ хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги дипломларни нострификация қилинганлиги тўғрисидаги қалбаки гувоҳномалар аниқланди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу гувоҳномалар юзасидан ички ишлар органларига тезкор хабар берилган.
«Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ҳужжатлари фақат таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан нострификация қилинади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)