Дунёдаги энг семиз бола ҳисобланган индонезиялик Ария Пермана вазнининг учдан бирини ташлади ва дивандан туришга эришди. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.
Ария дўстлари билан ўйнаб, мактабга қатнай бошлади.
Озишдан аввал 10 ёшли Пермананинг вазни 192 килограммга яқин эди. У икки йил ичида 76 килограммга вазн ташлади ва ҳаёт тарзини кескин ўзгартирди: бўш вақтида дўстлари билан футбол ва бадминтон ўйнай бошлади. У мактабга мустақил қатнамоқда ва ҳар куни икки километр югурмоқда.
Аввал унга таом учун қарз олишга мажбур бўлган ота-онаси ўғлидаги ўзгаришлардан мамнун. Пермананинг онаси ўғлига ширинлик ейишни ман қилиб, кўпроқ мева-сабзавот бераётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)