Куни кеча эса Андижон вилояти бош имом-хатиби Нуриддин ҳожи Холиқназаров ва бир гуруҳ имом-хатиблар Ақтўбедаги фожиа қурбонларининг хонадон аҳлларига таъзия изҳор қилиш, уларга ҳамдардлик билдириш мақсадида Қорасув шаҳри ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон, Косонсой туманларидаги хонадонларга борди.
«Машъум фожиада ҳалок бўлганларнинг ҳақларига Қуръон тиловати ва дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш барчамизнинг инсонийлик бурчимиздир. Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида Киши сувга ғарқ бўлиб, ўтда куйиб, том остида қолиб, аёл киши тулғоқ чоғида вафот этса, шаҳидлик мақомини топишини айтганлар», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)