Россиянинг Калининград вилоятида яшовчи эркак бувисига совға қилиш учун эчки ўғирлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Полицияга 47 ёшли аёлдан ҳовлисидаги эчки йўқолиб қолганлиги ҳақида шикоят келиб тушган. Аниқланишича, жиноятчи кундузи аёл ишда бўлган вақтда девордан ошиб тушган ва эчкини олиб кетган.
Полиция гумонланувчининг шахсини аниқлаган. У қўшни қишлоқда яшовчи муқаддам судланган 27 ёшли эркак бўлиб чиққан. Эркак ўғирланган эчкини ўзи билан бирга яшовчи аёлнинг бувисига совға қилган. Полиция эчкини улардан олиб қўйган ва у ўз эгасига қайтарилган.
Изоҳ (0)