Чехия пойтахти Прага марказидаги Eurostarс David меҳмонхонасида юз берган ёнғинда камида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Алангаланиш чоғи у ерда 50 киши — аксарияти чет эллик сайёҳлар бўлган мижозлар ва меҳмонхона ходимлари бўлгани билдирилмоқда.
Ҳалок бўлганлар орасида Германия ва Жанубий Кореянинг икки фуқароси бор. Яна икки қурбоннинг шахси ҳозирча аниқланмади. 8 киши куйиш ва шикастланиш билан касалхонага етказилди.
Ёнғинга меҳмонхона совутгичлари ишидаги носозлик сабаб бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)