Афғонистон хавфсизлик кучлари Кобулнинг Intercontinental меҳмонхонасидаги операцияни якунлади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Ҳужум уюштирган 4 нафар жангари отиб ўлдирилди.
Теракт оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Улардан 14 нафари чет эллик (жумладан, 6 нафар украиналик), 4 нафари афғонистонлик.
Қамал 12 соат давом этди. Операция натижасида 126 киши, жумладан, 41 нафар чет эллик озод қилинди.
Изоҳ (0)