• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    11 ойлик гўдак танасидан 15 та игна топилди

    Тошкент жарроҳлари тўққиз соат давом этган жарроҳлик амалиёти жараёнида 11 ойлик бола танасидан 12 дона пўлат игнани чиқариб олди. Бу ҳақда, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори, болалар шошилинч жарроҳлиги бўлими раҳбари профессор Ҳабибулла Оқиловга таяниб, «Газета.uz» маълум қилди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Гўдак онасининг сўзларига кўра (оила Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшайди), фарзанди икки ой давомида ўзини ёмон ҳис этган. Бола кўкрак сутидан бош тортган, тана ҳарорати кўтарилган, 13−14 январь кунлари пешоб чиқариш билан боғлиқ муаммолар кузатилган.

    «Уролог рентген қилиб, танасида 15 та игна борлигини кўрди. Бола Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалига ётқизилди, 15 январь куни эса Тошкентдаги бош марказга олиб келинди. Бир кунлик текширув ва тадқиқотлардан сўнг 17 январь куни бола қайта операция қилинди», — деди Ҳабибулла Оқилов.

    Профессорнинг маълум қилишича, лапароскопия (тиғ билан кесишларсиз жарроҳлик амалиёти) ўтказилган. Қорин қисмидан жами тўққизта игна олинган, таҳлиллар натижасига кўра, улар бу ерда бир ярим ойгача вақт давомида турган.

    «Игналар атрофида тоғайдан пўстлоқлар ҳосил бўлган. Шунинг учун лапаротомия (қорин қисми органларига бориш учун қорин деворини кесиш) ўтказишга қарор қилдик».

    Тананинг бўйин, ўпкалар ва қизилўнгач оралиғидаги қисми ҳамда сийдик қопи деворларидан ҳам ёт жисмлар олиб ташланди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Бола танасида яна учта игна қолмоқда, улар гўдак саломатлигига хавф туғдирмайди. Икки сабабга кўра операцияни тугатишга қарор қилинди, деди Ҳабубулла Оқилов:

    «Биринчидан, бола ҳаётига хавф туғдираётган жойлардаги барча игналарни олиб ташладик. Иккинчидан, бола ёши учун бу жуда катта операция ва анестезиологик жароҳат. Шунинг учун врачлар консилиуми ушбу босқичда тугатишга қарор қилди».

    «Битта игна ва бошқа игнанинг бўлаги — иккинчи қисми олиб ташланган — бевосита аорталар ёйлари ортида жойлашган. Яна бир бўлак сўнгги бўйин умуртқасида. Улар кўчмайди», — дея аниқлик киритди ректор.

    Операция тўрт нафар жарроҳдан иборат гуруҳ билан бошланди, сўнгра торакал жарроҳ, икки нафар томирлар жарроҳи ва уч нафар кардиожарроҳ таклиф қилинди. Қолган ёт жисмлар нейрожарроҳлар томонидан олиб ташланади.

    «Игналар зарурат бўлса олиб ташланади. Биламизки, қурол ўқи 40−50 йил давомида инсон танасида қолган ҳолатлар ҳам бўлган. Буларнинг барчаси ўрганилади, биз консилиум ўтказамиз ва қарор қабул қиламиз», — деди Ҳабибулла Оқилов.

    «Жаҳон амалиётида бундай ҳолат камёб ҳисобланади, тинч даврда эса бу казуистика. Марказимизда барча зарур ускуналар ва мутахассислар мавжуд — бу бундай мураккаб операцияни ўтказишга имкон берди», — дея таъкидлади у.

    Эндоскопия натижалари қизилўнгачда ҳеч қандай асоратларни кўрсатмади.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    «Бу бола игналарни ўзи ютмаганини кўрсатади, айниқса бундай ёшда. Бу мақсадли равишда амалга оширилган, мунтазам равишда, кимдир томонидан. Ўйлайманки, ҳар бир игна бола териси орқали алоҳида-алоҳида киритилган», — деди профессор.

    Айни пайтда гўдак оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилган.

    Жабрланувчи оиласида гапирар экан, Ҳабибулла Оқилов боланинг оиладаги ягона фарзанд эканини қайд этди. Боланинг отаси ҳозирги кунга қадар Россияда ишлаган ҳодиса ҳақида эшитиб уйга қайтган.

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ички ишлар органлари ҳамда Тошкент ва Фарғона вилояти прокуратуралари бола танасида игналарнинг пайдо бўлиши ҳолати юзасидан тергов ишини бошлаган.

    22.01.2018, 19:42   Изоҳ (0)   135209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Ақтўбедаги воқеадан сўнг бутунлай ўзгардим, энди бошқача фикрлайман

    22.01.2018, 19:04

    Танқидлардан сўнг Оқдарёдаги мактаб-интернатда мавжуд камчиликлар бартараф этилди

    22.01.2018, 18:40

    Автобусда ёнган амакиваччаларнинг бобоси: Тўйларининг камчиликларини тўлдирар, деган мақсадда жўнатгандик (видео)

    22.01.2018, 18:16

    Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Наманганда йўл кира ошиши сабабига изоҳ берди

    22.01.2018, 17:54

    ФВВ яқин кунларда Қозоғистонга боришни режалаштираётган ўзбекистонликлардан йўловчи автобуси ва шахсий машинадан фойдаланмасликни илтимос қилди

    22.01.2018, 17:42

    Қирғизистонда ички ва ташқи рейсларга хизмат кўрсатувчи йўловчи ташиш автобусларини текшириш ўтказилмоқда

    22.01.2018, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.