Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мудофаа вазирлиги тиббий таъминот бошқармаси ҳарбий тиббиёт соҳасига қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқароларга вазирлик номидан ташаккурнома ва мукофот топширди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, академик Восит Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий текширув маркази директори, академик Феруз Назиров, республика кардиология маркази директори, Ўзбекистон қаҳрамони, академик Равшан Қурбонов ва республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази бош директори тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Ҳожибоевга мудофаа вазири номидан ташаккурнома тантанали равишда топширилди.
Изоҳ (0)