Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи доирасида Ҳаким Термизий мақбарасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Зиёрат чоғида давлат раҳбари Ақтўбеда ўзбекистонликлар вафот этганидан чуқур қайғуда эканини айтиб, уларнинг яқинларига таъзия билдирди. Марҳумлар ҳақига дуо қилинди.