Чехия парламенти қуйи палатаси вакиллари мамлакат бош вазири, «Норози фуқаролар акцияси» сиёсий ҳаракати етакчиси Андрей Бабишни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этишни ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар қилмоқда.
Бир неча ой муқаддам Бабиш қаллобликда айбланган эди. Дахлсизликдан маҳрум бўлган ҳукумат раҳбари таъқибга олиниши ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Тергов версиясига кўра, Бабиш шериклари билан ноқонуний схема яратиб, унинг ёрдамида Евроиттифоқ жамғармаларидан 50 миллион крона ўзлаштирган.
Изоҳ (0)