Халқ орасида «Тоштурма» сифатида машҳур бўлган 1-сонли тергов изолятори маҳбусларини Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги янги колонияга ўтказишмоқда, деб ёзади «Правда Востока».
Бугунги кунда «Тоштурма»да бор-йўғи 20 нафар назоратчи қолган. Маҳбуслар учун озиқ-овқат ва кийим-кечак қабул қилиш тўхтатилган. Қабул бир ҳафтадан сўнг, кўчиш якунлангач, қайта бошланади. Сўнгги пайтларда «Тоштурма»да 2,5 минг киши сақланган. Зангиота туманидаги янги тергов изолятори тўққизта блокдан иборат юлдузсимон мажмуадир.
«Бу ерда саккизта корпус бор, ипподром ёнида жойлашган изолятор орқали темир йўл ўтган. Бундан буён тергов изоляторидаги маҳбусларни республиканинг бошқа колонияларига юбориш имконияти пайдо бўлади», — деди «Тоштурма» назоратчиларидан бири.
Зангиота туманидаги тергов изолятори барча халқаро стандартларга жавоб берувчи МДҲдаги ягона изоляторга айланади.
Изоҳ (0)