АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия КХДРга қарши барча санкцияларни қўлламаётганлигини билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Улар барча санкцияларни қўлламаётгани бизга равшан. Улар баъзи санкцияларни йўққа чиқариши мумкинлигининг баъзи далиллари бор», — дейди Тиллерсон.
Унинг сўзларига қараганда, Россия, биринчи навбатда, ёқилғи етказиш бўйича санкцияларга риоя этмаяпти, бироқ бу бошқа соҳаларга ҳам тарқалмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россия КХДРга халқаро санкцияларни «четлаб ўтишга» ёрдам бераётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)