VIP Protective Services қўриқлаш фирмаси раҳбари Эрл Блю актёр Кевин Спейсини ирқчиликда айблади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Блюнинг айтишича, Кевин Спейси қора танли қўриқчилар гуруҳи шоунинг трейлерини томоша қилаётган вақтда, актёр ўзининг хавфсизлик бўйича шахсий менежерига «Бу негрлар менинг трейлеримни томоша қилишини хоҳламайман», деган.
Блю саҳналаштирувчи менежерларга ўзининг Спейси борасидаги хавотирини айтганда, улар «У шундай; у бахтли бўлиб қолиши керак», деб жавоб берган.
Ҳодисалар 2012 йилда юз берган, бироқ Блю бу ҳақда эндигина маълум қилди. Яқинда Спейсига нисбатан илгари сурилган жинсий тегажоғлик билан боғлиқ айбловлар Блюни мазкур ҳодисалар ҳақида гапиришга ундаган.
Продюсерлар фирманинг ишидан мамнун бўлган, 1,1 миллион долларга тузилган шартнома эса янгиланмаган. Блю буни Спейсининг ирқчилик позицияси билан боғлаган ва у актёрни судга бермоқчи.
Изоҳ (0)