Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо режиссёр Квентин Тарантинонинг янги фильмида суратга тушади. Бу ҳақда Variety нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Нашрнинг маълумотларига кўра, фильм воқеалари 1969 йилда содир бўлади ва унда Чарльз Мэнсоннинг сектаси ҳақида сўз боради.
Шунингдек, фильмда Том Круз ва Аль Пачино суратга тушиши мумкин.Эслатиб ўтамиз, Тарантино ва Ди Каприо сўнгги бор «Жанго» (2012 йил) фильмида бирга ишлаган эди.
Изоҳ (0)