Россиянинг Иркутск вилоятида сувдан «Урал» автокранини тортиб олмоқчи бўлган 25 тоннали трактор Лена дарёсидаги муз остига тушиб кетди. Автокран эса муз остига 20 тонна ёқилғи билан тушиб кетган бензин ташувчи автомобилни чиқариб олмоқчи бўлган ва ўзи ҳам сув остига тушиб кетган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Маҳаллий ҳокимият ФВВнинг музламалар билан боғлиқ тавсияларига амал қилмаган ва оқибатда шу ҳодиса юзага келган. Бензин ташувчи машина 11 январь куни кечаси муз остига тушиб кетган, ҳайдовчи машинадан чиқиб олишга муваффақ бўлган. Ёрдамга келган автокран ҳам сув остига тушиб кетди ва автомобилнинг устида туриб қолди.
15 январь куни кечаси маҳаллий фермер хўжалигига тегишли «ДТ-75» трактори ёрдамга келган ва дарёга тушиб кетган, ҳайдовчи трактордан чиқишга улгурмаган.
Изоҳ (0)