Германия полицияси Бавария федерал ерида тепловизор билан жиҳозланган дрон ёрдамида йўқолган кишини топиш ва уни қутқаришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса Қуйи Франкония округида юз берган. 86 ёшли овчи атрофни кўздан кечириш учун кетган ва орқага йўлни топа олмаган. Кеч туша бошлагач, унинг рафиқаси полицияга хабар берган.
Таъкидланишича, дрон эркакнинг жойлашган жойини қайд этган ва полициячиларга бу ҳақда маълумот жўнатган. Овчи ботқоқли жойда қолиб кетган ва у ердан мустақил ўзи чиқа олмаган. У жиддий совқотган, айни вақтда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Изоҳ (0)