Евроиттифоқ 8 давлат ва ҳудудни молиявий шаффофликни таъминлаш, солиқ жиноятчилигига қарши кураш бўйича зарур чоралар кўрмаётган офшорлар қора рўйхатидан чиқариш ниятида. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Ушбу рўйхатда Жанубий Корея, БАА, Панама, Барбадос, Гренада, Макао, Мўғулистон ва Тунис бор. Уларнинг расмийлари Евроиттифоқ талабларини қондириш учун солиқ қоидаларини ўзгартириш кафолатини берганлари билдирилмоқда.
Бу юзасидан якуний қарор келгуси ҳафтада, Евроиттифоқ молия вазирларининг Брюсселдаги учрашувида қабул қилинади.
Маълумот учун, Евроиттифоқ қора рўйхатида жами 17 та офшор бўлиб, улар сафига юқоридагилардан ташқари Америка Самоаси, Баҳрайн, Гуам, Маршалл ороллари, Намибия, Палау, Сент-Люсия, Самоа, Тринидад ва Тобаго ҳам киритилган.
Изоҳ (0)