Жангариларнинг Ливия пойтахти Триполи шаҳридаги аэропортга уюштирган ҳужуми оқибатида 20 киши ҳалок бўлди ва яна камида 60 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ливия миллий бирлик ҳукуматининг маълумотларига кўра, ҳужумдан мақсад ИШИД ва «Ал-Қоида» жангариларини озод этиш бўлган.
Аввалроқ, Ливиядаги нефть қувурида ҳам портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)