АҚШ Давлат департаменти расмий сайтида америкаликларни Шимолий Кореяга сафарлар хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Муассаса АҚШ фуқароларини ҳибсга олиниш хавфи юқори бўлгани туфайли, КХДРга сафар қилишдан тийилишга чақирмоқда. Бундан ташқари, дипломатлар эслатишича, америкаликлар Шимолий Кореяга Давлат департаментининг махсус рухсатномасисиз бора олмайди.
Таъкидланишича, АҚШ КХДРга етиб келган америкаликларга шошилинч ёрдам кўрсата олмайди, чунки томонлар дипломатик ва консуллик алоқаларига эга эмас.
Давлат департаменти Шимолий Кореяга бориш учун махсус рухсатнома олган фуқаролар учун қатор тавсиялар тайёрлаб қўйди. Дипломатлар мамлакатдан ҳамма ҳам қайтиб кела олмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда, шу сабабли, улар васиятнома ёзиш, қариндошлар билан болалар учун васийлик имкониятини муҳокама қилиш, шунингдек, дафн маросимига тайёргарлик кўришни маслаҳат бермоқда.
Изоҳ (0)