Шимолий Каролинада аёл ўғли ва қизини ўлдирди, сўнг жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Полиция 34 ёшли Кристина Тредвейнинг жасадини уйи яқинидан топди. У кўприкдан ўзини пастга отгани маълум бўлди.
Шундан сўнг полиция ходимлари аёлнинг уйига келди ва бу ерда қаттиқ калтакланган 7 ёшли ўғил ва 3 ёшли қизнинг жасадига дуч келди. Гарчи фожиа сабаби номаълум бўлса ҳам, болаларни онаси ўлдиргани аниқланди.
Кристина Тредвей YouTube’даги каналида болаларининг асосан машҳур қўшиқларга каверлардан иборат видеороликларни жойлаштириб келган.
Изоҳ (0)