Япониянинг Исикава префектураси полицияси қирғоқда 7 кишининг жасади бўлган ёғоч қайиқни топди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Марҳумларнинг кийимида КХДР собиқ етакчилари Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг портретлари туширилган значоклар бўлган.
Қайиқ қирғоқ яқинида 10 январь куни аниқланган, бироқ пўртана туфайли унга яқинлашишнинг имкони бўлмаганди. Қайиқ ичидан корейс тилидаги ёзув туширилган сигарет қутилари топилди.
Шунингдек, қирғоқдан 2017 йил сентябрида ўлгани тахмин қилинган эркак жасади ҳам топилди.
Полицияга кўра, ҳалок бўлганлар Шимолий Кореядан ўтган қочоқлар бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)