Венесуэла расмийлари исёнчи зобит Оскар Перес бошчилигидаги гуруҳ махсус операция чоғида тор-мор этилганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат ИИВ баёнотига кўра, исёнчилар полицияга қарата ўт очган, 2 нафар ходимни ўлдириб, 5 нафарини оғир яралаган.
Жавоб ҳаракатлари натижасида гуруҳнинг 5 аъзоси қўлга олинди, қолганлар воқеа жойида ўлдирилди. Переснинг тақдири ҳақида ҳозирча маълум қилинмади.
2017 йил июнида Венесуэла махсус хизматларининг Оскар Перес бошчилигидаги бир гуруҳ ходими президент Мадуро тузумига қарши кураш эълон қилганди. Улар полиция вертолётини олиб қочиб, ИИВ, Олий суд биноларига гранта улоқтирган ва ўққа тутган, сўнг яширинганди.
Изоҳ (0)