Тошкент ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келиб, истиқомат учун гувоҳнома олган, аммо республиканинг бошқа ҳудудларида пропискаси бўлмаган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар пойтахтда ва пойтахт вилоятида камида 600 миллион сўмлик янги қурилган турар жой сотиб олиш ҳуқуқига эга, деб ёзади UZ24.
Аввал бундай олди-сотдиларнинг минимал қиймати 150 минг АҚШ доллари (1 миллиард 221 миллион 957 минг сўм)ни ташкил қилган.
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлиги буйруғи билан киритилди.
Параллел тарзда бундай олди-сотдиларни нотариал тасдиқлаш учун давлат божи минимал қиймати ҳам пасаяди (олди-сотди суммасининг 10 фоизи).
Изоҳ (0)