2018 йилнинг 15 январь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ташкилотнинг Бош котиби Антоиу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида БМТ Бош котибининг 2017 йил 10 июнида Ўзбекистонга ташрифи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар кун тартибидан ўрин олган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг «Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари» номли тадбири ва вазирлар даражасидаги «Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш» мавзусида ўзаро фикр алмашди.
Изоҳ (0)