• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Расман тасдиқланган адолатсизлик ёки фан олимпиадалари қандай ўтказилмоқда?

    Умумтаълим фанлари олимпиадасининг барча босқичларида амал қилувчи қатъий тартиб бор: гап  иштирокчининг ёзма ва амалий ишлари, тест синовидаги натижалари ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмита аъзоларидан бошқа ҳеч кимга кўрсатилмаслиги ҳақида кетмоқда. ЎзА «Репетитор» газетаси лойиҳа раҳбари Муҳаммад Валининг шу ҳақдаги мулоҳазаларини эълон қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бу – 2009 йил 2 июндаги 1962-сонли қарорнинг 15-банди мазмуни. Мазмуни дейишимизнинг сабаби шуки, мазкур қоидани турлича ифодада учратдик.

    Юзаки қараганда, рисоладагидек хулоса. Чунки аксарият ўқитувчи ва ўқувчилар ўзларини ҳақ санашади ва натижалар эълон қилингач, баҳс-мунозара бошланади. Шундай вазиятда расмий белгиланган тартиб ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмитани турли талаблардан ҳимоя қилади. Мана шу расмий меъёрий ҳужжатда натижа ва баҳодан қониқмаган ўқувчига апелляция комиссияси ҳузурида ўз ишини ҳимоя қилиш ҳуқуқи белгиланган.

    «Билимдон ўқувчига бундан ортиқ яна қандай адолат керак?!»

    Фан олимпиадасининг туман босқичи якунлангандан сўнг бу истеҳзоли жумлани мутасаддилар кўп бор ишлатишади. Улар ўқитувчи ва ўқувчиларни содда, ҳатто гўл, деб ўйлашади, чоғи. Кошки эди баҳслашиш бефойдалигини англаган ўқитувчи ва ўқувчи дарди ичида ортга қайтганини ўша валломатлар билишса… Йўқ, билишади ва сўзларининг таъсир кучидан фахрланиб, «ғолиб»ларни олқишлаш учун йўл олишади мийиқларида айёрона кулимсираб.

    Бундайларнинг қанча-қанчаси кўз олдимизда адолатсизликни шарафладилар. Неча йиллар уларнинг кўзларига жим боқиб, аламимизни ичимизга ютдик.

    Ниҳоят, биз яшаб турган жамиятда ҳам янгиланиш ва ўзгаришлар шамоли эсмоқда. Шу маънода фан олимпиадасини ўтказиш тартибидаги эскирган қоидаларни ислоҳ қилиш долзарб заруриятга айланди. Акс ҳолда, изланувчан ўқитувчи ва билимдон ўқувчи қалбидаги безовталик давом этаверади.

    2018 йил 12 январь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан исм-фамилиясини ошкор этишимизни истамаган ўқитувчи «Репетитор» газетаси таҳририятига келди ва бир туман фан олимпиадасида йўл қўйилган адолатсизликлар тўғрисида кўзида ёш билан сўзлаб берди.

    Нажот излаётган муаллимадан, энг аввало, исм-фамилиясини яшириш сабабини сўрадик. Маълум бўлишича, бу ўша ўқитувчи ишлаётган мактаб директорининг илтимоси экан. Агар муаллима фан олимпиадасидаги ноҳақлик борасида бирор жойга шикоят қилса, у фаолият юритаётган мактаб турли текширишлар гирдобида қоларкан. Бу каби таҳдидларни эшитгач, ўзгаришлар даврида яшаётганингга ишониб-ишонмай ҳам қоласан киши.

    Муаллиманинг сўзларига қараганда, 9-синф ўқувчилари ўртасида она тили ва адабиёт фани бўйича ўтказилган фан олимпиадасида 1-ўринни эгаллаган ўқувчи 79 балл, унинг ўқувчиси эса 75 балл тўплаган. Ҳакамлар ҳайъати натижаларни ҳисоблашда ва тест жавобларини текширишда адашган. Энг асосийси, йўл қўйилган камчиликни ҳакамлар ҳайъати тан олган ва адолатсизликни «ёпди-ёпди» қилиш пайига тушган. Тазйиқлардан чўчиган муаллима мутасаддиларга «хўп» дегану, лекин таҳририятга келиб дилидагиларнинг барчасини тўкиб солди. Биз унинг ҳолатини тўғри тушундик ва исм-шарифини ошкор этмадик. У эса тўлиб-тошиб ўз норозилигини ифодалади:

    – Мен 1-ўринни эгаллаган ўқувчининг ёзма иши билан бир амаллаб танишдим. Ёзма иш умуман текширилмаган ва у хатога тўла. Унга текширилмасдан туриб юқори балл қўйилган. Фан олимпиадасини ўтказиш тартибидаги ёзма ишларни бошқаларга кўрсатмаслик борасида белгиланган қоидадан айрим ноинсофлар унумли фойдаланишмоқда. Аслида ғолибларнинг ёзма ишлари адолат ва намуна нуқтаи назаридан барчага намойиш қилиниши керак эмасми? Ғолибларнинг ёзма ишлари ва тест натижалари нима мақсадда яширилади ўзи?!

    Cиновда шаффофликни таъминлаш мақсадида Давлат Тест марказида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Нима сабабдан бундай шаффофлик фан олимпиадасида жорий этилмаслиги керак?! Ўша 15-банд эса шаффофликка мутлақо зид. Ҳакамлар ҳайъатининг адолати қандай кафолатланади?

    Қолаверса, ўқувчиси фан олимпиадасида иштирок этаётган муаллим ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида фаолият юритиши мумкинми? Боз устига, ўша ҳакамларнинг ўқувчилари ғолиблар сафида бўлса, бундан ким шубҳаланмайди? Ўша ўқувчилар четдан келишмаган-ку?! Уларнинг савияси бизга маълум-ку?! Оғриқлиси, адолатсизликдан изтироб чекаётган ўқувчилар ҳам «ғолиб» тенгдошларини жуда яхши танишади. Уларнинг зада бўлаётган умидларини ким қутқаради?

    Бу бир изланувчан муаллиманинг мутасаддиларга саволлари. Халқ таълими тизимида шу саволларга очиқ-ойдин жавоб қайтарадиган жўмард раҳбар борми? Агар адолатни тиклашга ваъда беришса, ўша муаллима ўзини ошкор этишга ва барча ноҳақликларни далил асосида исботлашга тайёр.

    Умумтаълим фанлари олимпиадаси вилоят босқичи бошлангунга қадар дастлаб тилга олинган ўша ғалати ва адолатсизликни ҳимоя қилувчи қоида ўзгаришидан умидвормиз.

    16.01.2018, 08:30   Изоҳ (0)   15685
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона ИИБ қошида кутубхона очилди

    15.01.2018, 23:20

    Шайхонтоҳурда ёнида марихуана олиб юрган шахс қўлга олинди

    15.01.2018, 22:54

    Чилонзорда фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

    15.01.2018, 22:21

    Қор ўйнаётган Ислом Каримов, футболдан четлатилган Самвел Бабаян, 244,5 млн сўмлик Malibu ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    15.01.2018, 20:11

    Азиз Абдуҳакимов: Малайзия ва индонезияликлар Ҳаждан олдин Ўзбекистонга келиши учун тўғридан-тўғри авиарейс ташкил этилади

    15.01.2018, 19:56

    АҚШ Марказий Осиёда «C5+1» форматида учрашув ўтказишни режалаштирмоқда

    15.01.2018, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ливерпуль” қай ҳолатда Родригони сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди

    Спорт | 21 июл, 10:30

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Тошкентдаги омборхонадан перекис водород моддаси ҳавога сизиб чиқди

    Ўзбекистон | 21 июл, 10:22

    Исроил Ғазо секторини “босиб олиш” бўйича янги режа тайёрлади

    Дунё | 21 июл, 09:55

    Украина “Газпром”дан 6,9 млрд доллар ундирмоқчи

    Дунё | 21 июл, 09:20

    Трамп ёзги таътилини қаерда ўтказиши маълум бўлди

    Дунё | 21 июл, 08:58

    Тошкент вилоятининг икки туманида ноқонуний диний таълим ташкил этганлар жазоланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 08:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.