Сайёрада ядро қуроли пайдо бўлгандан буён дунё КХДРнинг ҳозирги таҳдиди каби жиддий таҳдидга дуч келмаган. Мазкур позицияни Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон The Guardian газетасига берган интервьюсида баён қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Унда юзага келаётган (КХДР етакчиси Ким Чен Инда) ядро қуроли билан жиҳозланган қитъалараро баллистик ракетани учириш имконияти — бу дунё атом асри бошидан буён билмаган таҳдид», — деди Британия ТИВ раҳбари.
Унинг фикрича, дунё ҳамжамиятидан ўзини ажратиб қўйган давлат ядровий шантажга қодирлиги ва ядровий вайронкорлик имкониятига эга бўлишининг реал эҳтимоли мавжуд.
«Бу айнан биз кўз юма олмайдиган ҳолат, деб ўйлайман», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)