Бельгиянинг Монс шаҳрида Ecolo яшиллар партияси вакиллари марҳумларнинг жасадидан органик ўғит сифатида фойдаланишни таклиф қилди. Бу ҳақда RTBF телерадиокомпанияси хабар бермоқда.
Улар тадқиқот маълумотларига асосланмоқда, унга кўра, бир йилдан сўнг одам жасади унумдор ва экологик тоза ўғитга айланади, у эса, партия вакиллари фикрича, боғлардан бирини кўкаламзорлаштириш учун айни мос тушади.
Бундан ташқари, «яшиллар» фикрича, жасадни марҳумлар хотирасига дарахт ва ўсимликлар ўстириш учун қўллаш мумкин.
Сиёсатчилар Монс бундай усул қўлланиладиган биринчи шаҳарга айланишини истамоқда. Яқин вақтлар ичида ушбу масала шаҳар маъмуриятида муҳокама қилинади.
Ecolo вакиллари одам жасадидан айнан қай тарзда ўғит олмоқчи эканлигига аниқлик киритилмаяпти. Бельгияда одатда марҳумлар жасадларини кремация қилишади ёки дафн этишади.
Изоҳ (0)