Туркия АҚШ Сурия шимолида тузаётган «чегара хавфсизлик кучлари»ни йўқ қилиш ниятида. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Америка чегараларимиз яқинида Туркия хавфсизлигига таҳдид соладиган террорчи армияни тузмоқда. Вазифамиз — бу армияни туғилмасидан олдин бўғиб ўлдириш. Агар АҚШ бу ёввойилар билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлса, бу уларнинг шахсий иши. Бироқ биз бунга йўл қўймаймиз», — деди Эрдўғон.
Туркия етакчисига кўра, ҳарбийлар Афринда Сурия курдлари марраларини ўққа тутишда давом этмоқда. Қуролли кучлар операцияси эса исталган дақиқада бошланиши мумкин.
Изоҳ (0)