Facebook’нинг янгиликлар лентаси алгоритми ўзгариши маълум бўлганидан сўнг, ушбу ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги 2,9 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда Bloomberg’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Таъкидланишича, Facebook’да кутилаётган ўзгаришлар сабаб компания акциялари 3,9 фоизга тушиб кетган.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Цукербергнинг бойлиги ҳозирда 74,4 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Аввалроқ, Цукерберг ижтимоий тармоқнинг янгиликлар лентасида турли бизнеслар, бренд ва медиаларга боғлиқ постлар кўпайиб кетганлиги сабаб уни ўзгартиришини маълум қилганди.
Изоҳ (0)