Буюк Британиядаги йирик супермаркетлар тармоғи Waitrose харидорларнинг шикоятларидан сўнг Saquella номли италян кофеси савдосидан воз кечди. Харидорлар қадоқдаги тасвирни ирқчилик сифатида баҳолаган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабарга кўра, Лондондаги супермаркет харидорларидан бири кофе қадоғида кофе плантацияларида ишлаётган қора танли қуллар ва уларни назорат қилиб турган қулдор тасвирини пайқаб қолган. Ҳайратга тушган харидор бу ҳақда супермаркет раҳбариятига ва шаҳар кенгаши аъзоларига хабар берган. Шундан сўнг кофе савдодан олиб ташланган.
Кофенинг ишлаб чиқарувчиси тасвир ҳақорат эмаслигини ва кофе ишлаб чиқариш тарихини экс эттиришини билдирган. Савдо тармоғи эгалари эса компания қадоқнинг янги дизайнини тақдим этмагунча маҳсулотни савдодан олишга қарор қилган.
Изоҳ (0)